Shnk.uz

+998712101005

crc@shnk.uz

Combined Shape1

Toshkent shahri Abay ko'chasi 6-uy. Qurilish vazirligi

Blog

Yaponiyaning “Seysmik himoyalash jamiyati” bilan uzoq muddatli hamkorlikni yo’lga qo’yish haqida

    Япониянинг сейсмик ҳимоялаш жамияти Япониянинг 200 дан ортиқ илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтларини қамраб олади.

                       Унинг муаллифлигида 40 йил мобайнида 4000 дан зиёд бино ва иншоотлар янги “сейсмик ҳимоялаш технологияси” татбиқ этилиб қурилган.

                       Ушбу янги технологиянинг моҳияти шундаки, зилзила тебранишлари бино пойдеворига қўйиладиган махсус таянч ва демпфер қурилмалари орқали сўндирилиб, бинога бир неча бор камайтирилиб узатилади.

                        Японияда охирги 40 йилда кузатилган кучли зилзилаларда ушбу технология асосида бунёд этилган биноларнинг бирортаси ҳам шикастланмаган. Ҳозирги кунда шу технологиялар асосида бинолар қурилиши бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда.

                        Бугунги кунда Республикамизда “сейсмик ҳимоялаш технология”си бўйича қурилган бинолар мавжуд эмас.

                        Шу сабабли Республикамизда Япониянинг сейсмик ҳимоялаш жамияти билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

                        Маълумот ўрнида: 2021 йил 11-12 февраль кунлари Япониянинг сейсмик ҳимоялаш жамияти Ўзбекистон мутахассислари учун 2 кунлик он-лайн семинар маъруза курслари ташкил этди.

                         Семинар ишида Япония ва Ўзбекистон элчилари ҳамда компания президенти иштирок этишди. Семинарда Республикамиздан 200 дан ортиқ мутахассислар қатнашди. Япония мутахассислари томонидан сейсмик ҳимояланган иншоотларни лойиҳалаш ва уларнинг конструктив ҳисоби бўйича маъруза машғулотлари ўтказилди.

Ваш сайт не поддерживает “jetpack/tiled-gallery” блок. Вы можете оставить этот блок нетронутым, преобразовать его содержимое в произвольный HTML-блок или полностью удалить его.Сохранить как HTML


Loader Loading…
EAD Logo Taking too long?

Reload Reload document
| Open Open in new tab