Shnk.uz

+998712101005

crc@shnk.uz

Combined Shape1

Toshkent shahri Abay ko'chasi 6-uy. Qurilish vazirligi

Blog

Seysmik ustuvor binolar qurilishi bo’yich yaponiya tajribasi bilan tanishish

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Токио шаҳридаги Ўзбекистон Элчиҳонаси ҳамкорлигида Япониянинг сейсмик ҳимоялаш жамияти томонидан    2021 йил 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон мутахассисларини сейсмик устивор бинолар қурилиши бўйича Япония тажрибаси билан таништириш мақсадида вебинар шаклда 2 кунлик он-лайн семинар маъруза курслари ташкил этилади. Семинарда Япониянинг юқори малакали мутахассислари томонидан:

  • сейсмик устиворлик техникасидаги ўзгаришлар;
  • сейсмик ҳимоя ва  тебранишлар назорати;
  • сейсмик ҳимояланган иншоотларни лойиҳалаш ва уларнинг конструктив ҳисоби;
  • сейсмик таъмирлаш технологиялари ва ҳ.к.лар каби масалалар бўйича маъруза машғулотлари ўтказилади.

Машғулотлар Тошкент шаҳрида жойлашган идоралар ва ташкилотлар учун “ЎзШаҳарсозликЛИТИ” биносида, вилоятлардагилар учун он-лайн тарзда ўтказилади. Он-лайн машғулотларга электрон ҳавола (ссылка) семинар бошланишидан бир кун олдин www.shnk сайтга қўйилади.

ЯПОНИЯНИНГ СЕЙСМИК ҲИМОЯЛАШ ЖАМИЯТИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН СЕМИНАР

ДАСТУРИ

Биринчи кун, 11-февраль, 2021 й.

09:00-09:20 –        Қурилиш вазирининг табрик сўзи. Б.Закиров

09:20-09:40 –        Япониянинг сейсмик ҳимоялаш жамияти (ЯСИЖ) президентининг табрик сўзи. Акира Вада

09:40-10-00 – Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси тарик сўзи. Ёщинори Фуджияма

10:00-10:40 –        1-маъруза: Сейсмик мустаҳкамлик ва ёнғин ҳавфсизлик нормалари. Маърузачи: Акихико Исихара (Ер, инфраструктура, транспорт ва туризм вазирлигининг халқаро муносабатлар бўлими директори)

Кофе брейк

11:20-12:00 –        2-маъруза: Техникада сейсмик ҳавфсизлик, сейсмик ҳимоя ва тебранишни назорат қилиш билан боғлиқ ўзгаришлар. Маърузачи: Акира Вада (ЯСИЖ президенти, Токио технология институтининг фаҳрий профессори)

Тушлик

13:30-15:00 –        3-маъруза: Сейсмик ҳимоялаш конструкцияларининг базавий лойиҳалари ва уларнинг конструктив ҳисоби. Маърузачи: Дайки Сайто (Тоёхаси Токио технология институтининг профессори)

Танаффус

15:10-16:40 –        4-маъруза: Сейсмик ҳимоялаш учун конструктив лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш. Маърузачи: Дайсуке Инода / Кейта Сакакибара (Nikken Sekkei эксперти)

Танаффус

16:50-17:30 –        Муҳокамалар

Иккинчи кун. 12-февраль, 2021 й.

09:00 – 9:50           Иштирокчиларни онлайн вебинарга улаш

10:00-10:40 –        5-маъруза: Сейсмик ҳимоялаш қурилмалари. Уларни ишлатиш ва комбинациялаш / Қурилмаларнинг унумдорлигини баҳолаш усули. Маърузачи: Кейко Морита (Фукуока университети доценти)

Кофе брейк

11:20-12:00 –        6-маъруза: Тебранишлари назорат қилинган ҳолда конструкцияларни базавий лойиҳалаш ва уларнинг конструктив ҳисоби. Маърузачи: Кадзухико Касаи (Токио технология институтининг профессори)

Тушликка танаффус

13:30-15:00 –        7-маъруза: Тебранишларни назорат қилиш қурилмалари. Уларни ишлатиш ва комбинациялаш. Маърузачи: Кацуто Охата (Takenaka Corporation эксперти)

Танаффус

15:10-16:50 –        8-маъруза: Сейсмик таъмирлаш технологияси. Таъмирлаш ишлари асослари ва уларга мисоллар. Маърузачи: Наоши Маэсака (Artes Corporation эксперти)

Танаффус

16:50-17:30 –        Муҳокамалар ва вебинарнинг ёпилиши